date

"Ўқ ўтмас" ёғоч

"Ўқ ўтмас" ёғоч
Америкалик InventWood компанияси ишлаб чиққан Superwood номли такомиллаштирилган ёғоч оддий ёғочга қараганда анча кучли. Лаборатория синовларида, Superwood ёғочи одатий дарахт тахтасидан бир неча баробар кучли — ҳаттоки лаборатория шароитида унга қарата отган ўққа ҳам бардош берган.

Ёғочни металл даражасигача кучайтириш
Компания ҳамкор асосчиси Алекс Лау ёғочдаги лигнин полимери кимёвий усулда олиб ташланиб, материал 80% сиқилиши ва бу орқали кучли водород алоқалари пайдо бўлишини тушунтиради. Натижада маҳсулот юпқа, мустаҳкам ва бардошли бўлади.

Экологик устунлик
Қурилишда бетон ва пўлат кўп миқдорда карбон чиқаради, ёғоч эса карбонни ўзида сақлаб қолади. Superwood шу жиҳатдан экологик фойдали материал саналади.

Superwood’нинг имкониятлари
Superwood қурилиш материаллар билан рақобатлаша олмайди, аммо мустаҳкам ташқи қоплама, ички дизайн элементлари ёки ҳарбий қўлланмалар учун мос. Компания ҳозирча тол ёғочидан, келажакда эса бамбукдан фойдаланишни режалаштирган.

Хавфсизлик ва синовлар
Лау Superwood ёнғинга ва ҳашаротларга қарши синовлардан ўтганини айтади. Аммо Британия олимлари маҳсулотнинг ҳўл-қуруқ иқлимга бардошини кўрсатадиган қўшимча маълумотларни кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » "Ўқ ўтмас" ёғоч