date

Буюк Британия Ғазо ва Украина уруши ҳақидаги постларни блокламоқда

Буюк Британия Ғазо ва Украина уруши ҳақидаги постларни блокламоқда
Буюк Британияда кучга кирган Online Safety Act қонуни туфайли X (Twitter) ва Reddit платформаларида Ғазо ва Украина уруши ҳақидаги баъзи постлар ёшни тасдиқламаган фойдаланувчилар учун вақтинча чекланмоқда. Қонуннинг ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан татбиқ этилиши оммавий муҳокамага лойиқ контентларнинг ҳам блокланишига олиб келмоқда.

Қонун 18 ёшгача бўлганларни зарарли контентлардан, ўзига зарар етказиш тарғиботидан ҳимоялашни мақсад қилган. Аммо Ғазода вайроналар орасида яқинларини излаётган эркак акс этган видео ёки Украинада уриб туширилган дрон тасвирлари каби постлар ҳеч қандай шафқатсиз саҳналарни кўрсатмасада, блокланган.

Redditда эса Украина можароси, Ғазо уруши ва тиббиёт мавзуларига оид саҳифаларни кўриш учун ҳам ёшни тасдиқлаш талаб қилинмоқда. Ҳатто болаларга қарши зўравонлик ҳақида айтилган парламент нутқлари ҳам чекловга учраган.

Мутахассислар қонун нотўғри қўлланилса, сўз эркинлигига путур етказишини айтмоқда. X эгаси Илон Маск қонунни танқид қилиб, уни “халқни бостириш воситаси” деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Буюк Британия Ғазо ва Украина уруши ҳақидаги постларни блокламоқда