date

Пермда «Роботлар жанги» халқаро чемпионати старт олади

Пермда «Роботлар жанги» халқаро чемпионати старт олади

Жорий йилнинг 23 август куни Россиянинг Перм шаҳрида техник ижод ва робототехникага бағишланган нуфузли халқаро чемпионат — «Битва роботов» (Роботлар жанги) бошланади. Бу йилги мусобақаларда жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган 28 жамоа иштирок этади. Улар орасида Эрон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Бразилия, Беларусь, Хитой ва бошқа давлатлар бор.

Турнир икки асосий қисмдан иборат: очилиш маросими ва шоу-прологлар, тўғридан-тўғри жанговар поединкалар.

Жанговар роботлар икки тоифада баҳс олиб боради: оғир вазн (110 кг гача), енгил вазн (1,5 кг гача).

Биринчи босқичда 16 жамоа оғир тоифада, 12 жамоа енгил тоифада иштирок этади. Бу жамоалар орасида Ҳиндистон ва Қозоғистондан келган роботсозлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Чемпионатда нафақат етук мутахассислар, балки техник йўналишда таҳсил олаётган талабалар ҳам қатнашади. Мусобақада Россиянинг етакчи университетлари — МИСИС, ИжГТУ (Калашников номидаги Ижевск техник университети), Башқир давлат аграр университети жамоалари қатнашиши кутилмоқда.

2025 йилги мавсум учун жами 306 та ариза келиб тушган, улардан 112 та жамоа саралаб олинган. Жумладан:

  • оғир вазнда — 64 жамоа,

  • енгил вазнда — 48 жамоа.

Ҳиндистондан келган жамоалар энг фаол — улардан 14 та ариза тушган. Бразилия ва Беларусдан 4 тадан, Хитойдан 2 та жамоа қатнашмоқда. Шунингдек, Покистон, Тунис, Бангладеш, Мексика ва Саудия Арабистон каби мамлакатлардан ҳам иштирокчилар бор.

Чемпионатни ташкил этишда Россия рақамли ривожланиш вазирлиги (Минцифры России)нинг кўмаги ҳамда «Инженерлар ва роботлар» номли нотижорат ташкилоти – турнир оператори сифатида иштирок этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Пермда «Роботлар жанги» халқаро чемпионати старт олади