Тинч океанида "Исландия-9" номли мустақил орол давлати ташкил этилди. Унинг асосий фарқи — бу ерда анъанавий ҳукумат йўқ, барча давлат бошқаруви сунъий интеллект томонидан амалга оширилади. Мазкур лойиҳа халқаро олимлар ва тадбиркорлар жамоаси раҳбари доктор Амаль Чанг бошчилигида ишлаб чиқилди.
Аҳолиси 5 минг кишидан иборат оролда барча қарорлар AEGIS номли интеллектуал тизим орқали қабул қилинади. У реал вақтда иқтисодий, экологик маълумотларни таҳлил қилади ва аҳоли ўртасида рақамли сўровлар ўтказиб, шунга кўра қарорлар қабул қилади.
Масалан:
-
Тиббиёт ва таълим соҳаларида ресурслар тақсимоти,
-
Иқтисодий қарорларнинг самарадорлиги,
-
Экологик хавфларни олдиндан аниқлаш.
Доктор Чангнинг таъкидлашича, AEGIS инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг маданий-ахлоқий меъёрларини инобатга олади. Бу модел сиёсий беқарорлик ва глобал муаммоларнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин.
Шу билан бирга, мутахассислар ушбу моделни бошқа шаҳар ва минтақаларга жорий қилиш имкониятини ўрганмоқда. Бироқ шундай тизимда инсон ҳуқуқлари ва технология ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳим аҳамият касб этади.
Лойиҳа БМТ ва ЕИ каби халқаро ташкилотлар диққатини тортган. Яқин икки йил ичида AEGISнинг самарадорлиги баҳоланиб, кейинчалик глобал даражада қўллаш режалаштирилмоқда.
Манба: Peopletalk
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!