date

OpenAI фикрлашга ихтисослашган иккита янги моделни тақдим этди

OpenAI фикрлашга ихтисослашган иккита янги моделни тақдим этди

OpenAI икки янги очиқ манба асосидаги сунъий интеллект моделини ишга туширди. Улар ақлий мулоҳаза, мантиқ ва масала ечиш қобилиятини текшириш ва ривожлантиришга мўлжалланган, деб TechCrunch.com хабар берди.

Моделлар номи: Reasoners-1 ва Reasoners-2. Уларнинг асосий вазифаси — мураккаб саволларга изчил ва мантиқий жавоб бериш, далилларни боғлаш ва оқилона хулоса чиқариш.

OpenAI ушбу моделларни тадқиқотчилар, дастурчилар ва таълим соҳасида фойдаланувчилар учун ишлаб чиққан. Улар Python, математика, мантиқ ва услубий фикрлаш бўйича машқлар билан ишлашга мослаштирилган.

OpenAI бу моделлар ёрдамида ақлий қобилиятларни баҳолаш имкони янада кенгайишини таъкидламоқда. Улар GitHub орқали оммага тақдим этилган.

Ташкилот бу ташаббусни “очиқ ва шаффоф AI муҳити”ни ривожлантириш учун муҳим қадам деб ҳисобламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OpenAI фикрлашга ихтисослашган иккита янги моделни тақдим этди