date

Instagram янги харита функцияси билан Snapchat’га рақобатчи бўлмоқда

Instagram янги харита функцияси билан Snapchat’га рақобатчи бўлмоқда

Instagram платформада янги “Instagram Map” функциясини жорий этиб, Snapchat’га рақобатчи сифатида янгидан майдонга чиқмоқда, деб TechCrunch.com хабар берди.

Бу функция орқали фойдаланувчилар геолокация асосида яқин атрофдаги одамлар, ҳодисалар ва контентларни жонли харитада кўришлари мумкин бўлади.

Instagram Map орқали реал вақтда постлар, стори ва Reels’лар жойлашув асосида акс эттирилади. Бу эса фойдаланувчиларга яқинда содир бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имконини беради.

Instagram вакиллари таъкидлашича, бу функция ижтимоий алоқаларни кучайтириш ва маҳаллий контентни фаоллаштиришга хизмат қилади.

Snapchat узоқ йиллардан бери “Snap Map” орқали шунга ўхшаш хизматни таклиф қилиб келади. Энди эса Instagram ҳам шундай имкониятни ўз платформасига жорий этмоқда.

Янги “Instagram Map” аввал АҚШда синаб кўрилади ва кейинчалик глобал даражада йўлга қўйилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Instagram янги харита функцияси билан Snapchat’га рақобатчи бўлмоқда