OpenAI ҳукумат муассасаларига ChatGPT’дан фойдаланиш имконини деярли бепул тақдим этаётгани маълум қилинди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Компаниянинг билдиришича, бу ташаббус давлат органларига сунъий интеллект имкониятларини арзон ва кенг қамровли йўл билан тақдим этишни мақсад қилади.
OpenAI ҳозирда АҚШ ҳукумати билан бевосита ҳамкорликда иш олиб бормоқда ва давлат тизимлари учун махсус мослаштирилган GPT-4 Turbo версиясини таклиф қилмоқда.
Бу версия хавфсизлик, махфийлик ва оптимал ресурс сарфи нуқтаи назаридан давлат сектори учун мослаштирилган.
Компания вакилларининг айтишича, мазкур хизмат нархи “символик” даражада белгиланган ёки умуман пулсиз бўлади.
Шу орқали OpenAI ўз моделларини оммавий хизматларга интеграция қилиш ҳамда давлат ислоҳотларини тезлаштиришни ният қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!