
НАСА астронавти Бутч Уилмор тўққиз ойлик коинот миссиясидан сўнг, 25 йиллик фаолиятини якунлаб, нафақага чиқди. У 464 кунни фазода ўтказган ва тўрт хил космик кемада парвоз қилган тажрибали астронавт саналади.
2024-йил июнида Уилмор ҳамкасби Суни Уилямс билан Старлинер капсуласида халқаро космик станцияга жўнаганди. Дастлаб миссия саккиз кунлик режалаштирилган бўлса-да, техник муаммолар туфайли улар станцияда тўққиз ой қолиб кетди. Охир-оқибат улар СпаcеХ кемаси орқали Ерга қайтарилди.
НАСА раҳбарияти Уилморнинг фидокорона хизматини юқори баҳолади. Унинг матонати ва профессионаллиги келажак авлодлар учун илҳом манбаи бўлиб қолиши таъкидланди.
Уилмор 62 ёшида нафақага чиқди. Бу ёш, одатда астронавтлар танланадиган даврдан деярли 20 йил катта бўлиб, у НАСАга 2000-йилда қўшилган эди.
У сўнгги баёнотида: “Коинотга бўлган қизиқиш мени олға ундади, лекин Ернинг гўзаллиги ва аҳамиятини ҳеч қачон унутмадим”, — деди. Нафақага чиққач ҳам, у фазо парвозларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишда иштирок этишда давом этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар