Meta сунъий интеллект асосида аудио технологиялар яратувчи Waveforms стартапини сотиб олганини эълон қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Компаниянинг маълум қилишича, ушбу харид Meta’нинг овоз ва нутқни қайта ишлаш соҳасидаги имкониятларини кенгайтиради ҳамда келгуси маҳсулотларига илғор AI-аудио функцияларини интеграция қилиш имконини беради.
Waveforms овоз синтези, фон шовқинларини йўқотиш ва реал вақтда аудио таҳлил қилиш технологиялари билан танилган.
Meta вакиллари ушбу технологиялар метаверс, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда аудио тажрибани янги босқичга олиб чиқишини таъкидлашди.
Сотиб олиш шартлари ва молиявий маълумотлар ошкор этилмади.
Компания яқин ойларда Waveforms жамоасини Meta’нинг AI тадқиқот ва ишланмалар бўлимига қўшишни режалаштирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!