date

Бозорни ларзага солган DeepSeek: Хитой сунъий интеллекти АҚШга рақобат бўлиши мумкинми?

Бозорни ларзага солган DeepSeek: Хитой сунъий интеллекти АҚШга рақобат бўлиши мумкинми?
2025-йил бошида Хитойнинг DeepSeek-R1 номли сунъий интеллект иловаси АҚШда бирданига энг машҳур бепул дастурга айланиши билан Cilicon Valley ва фонд бозорида катта шов-шувга сабаб бўлди. Илованинг ChatGPT билан рақобатлашиши ва кам харажат эвазига ишлаб чиқилгани ҳақидаги даъволар Nvidia компаниясининг бозор қийматини 600 миллиард доллар камайишига олиб келди.

DeepSeek кичик, самарали моделлар орқали катта ва қиммат инфратузилмаларга таяниш заруратини савол остига қўйди. Баъзи америкалик стартаплар ушбу иловадан фойдаланишни давом эттириб, харажатларини камайтирмоқда, бироқ хавфсизлик муаммолари туфайли DeepSeek'ни қўллашда эҳтиёткорлик сақланмоқда.

Хитой ва АҚШ ўртасидаги AI рақобатида DeepSeek Хитойнинг илгари ортда қолганлигини инкор этиб, арзон ва рақобатбардош моделлар яратиш бўйича янги имкониятларни кўрсатди. Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати DeepSeek'нинг Хитой ҳарбий ва разведка тузилмалари билан алоқаларидан хавотирда.

Ҳозирда Open AI ва бошқа йирик америка компаниялари йирик моделлар ва кучли ҳисоблаш инфратузилмаларига кўпроқ сармоя киритмоқда. GPT-5 тақдимоти ва Нвидиаънинг бозор қадрининг тикланиши AI соҳасида катта ҳажмдаги ресурсларга таяниш давом этаётганини кўрсатмоқда.

DeepSeek эса ўзининг иккинчи авлод модели DeepSeek-R2 ни чиқаришда чип етишмовчилиги ва кучли рақобат туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда. Натижада, DeepSeek'нинг дастлабки инқилобий таъсири вақтинчалик бўлиб, AI ривожи катта ресурсларга асосланган йўналишда давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бозорни ларзага солган DeepSeek: Хитой сунъий интеллекти АҚШга рақобат бўлиши мумкинми?