Telegram 2025 йилнинг бошидан буён 20,9 миллиондан ортиқ канал ва гуруҳни ўчириб ташлади. Компания маълумотига кўра, бу мессенжер фаолиятидаги энг катта “тозалаш” жараёни ҳисобланади. Айниқса, 27-июль куни 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳ ёпилиб,рекорд қайд этилди.
Шунингдек, 3-июль куни ҳам йирик миқёсда блоклаш амалга оширилиб, 314 минг канал ёпилгани қайд этилган.Расмий баёнотда аниқ сабаблар кўрсатилмаган бўлса-да, аксарият ҳолларда бу қарор фойдаланувчи шикоятлари, фирибгарлик, товламачилик ёки шахсий маълумотларни ноқонуний тарқатиш каби ҳолатлар билан боғлиқ бўлади.
Telegram асосчиси Павел Дуров сўзларига кўра, компания сўнгги пайтларда платформани “доксинг” ва ноқонуний контентдан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, мессенжер фойдаланувчилар учун махсус рейтинг тизимини ҳам жорий этмоқда.
Янги рейтинг тизими ҳар бир фойдаланувчи ўз ҳисобининг даражасини кўриш имконини беради. Бу кўрсаткич келгусида тўлов хизматлари ёки қўшимча функциялардан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!