date

Жаҳонда сунъий интеллект учун геосиёсий пойга қизимоқда

Жаҳонда сунъий интеллект учун геосиёсий пойга қизимоқда

Jefferies ҳисоботига кўра, давлатлар маълумот, инфратузилма ва алгоритмлар соҳасида сунъий интеллект имкониятларини мустақил бошқариш учун “суверен СИ” пойгасини кучайтирмоқда, деб investing.com хабар берди.

Суверен СИ мамлакатнинг сунъий интеллект технологиясини ўз кучига таянган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этиш қобилиятини англатади. Бу тўлиқ давлат мулкини талаб қилмасдан, стратегик назоратни таъминлайди.

Ҳисоботда АҚШ, Хитой, Европа Иттифоқи ва Саудия Арабистони каби давлатлар турли моделлар ва лойиҳалар орқали СИда мустақилликка интилаётгани, аммо юқори харажатлар ва инновациялардаги фрагментация сингари хатарлар мавжудлиги қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жаҳонда сунъий интеллект учун геосиёсий пойга қизимоқда