date

Телефон ёмкости муддатини узайтириш бўйича 5 муҳим тавсиялар

Телефон ёмкости муддатини узайтириш бўйича 5 муҳим тавсиялар

Смартфонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бу даврда, батареянинг соғлом ҳолда ишлаши ҳар бир фойдаланувчи учун муҳим. Кўпинча телефон ёмкости пасайиши фақат нотўғри қўлланиш сабабли содир бўлади. Шунинг учун қуйида келтирилган амалий маслахатлар сизга қурилмангиз батареясини узоқ муддат яхши ҳолда сақлашга ёрдам беради.

Биринчи навбатда, қурилмани доимий равишда 100% гача қўйиш шарт эмас. Муттахассислар айтишига кўра, батарея учун энг мақбул қувват оралиги 20%дан 80%гача ҳисобланади. Бу ортиқча қувватланиш хавфини камайтиради ва элементларнинг тез эскишининг олдини олади.

Иккинчидан, телефонни тўлиқ разряд бўлиб ўчиб қолишигача ишлатишни одат қилманг. Бу амал батареянинг ички циклларига салбий таъсир кўрсатади. Энг яхши йўл — қувват 20% га яқинлашганда уни қайта қўйишдир.

Учинчи маслахат — ортиқча иссиқликдан асраш. Юқори ҳарорат батареянинг ички кимёвий тузилишини бузади. Шунинг учун телефонни қуёш остида қолдирмаслик, ёки қизиб кетиши мумкин бўлган ҳолатларда узоқ ишлатмаслик керак.

Тўртинчи тавсия — арзон ва сифатсиз зарядлаш қурилмаларидан воз кечиш. Расмий ёки ишончли ишлаб чиқарувчи адаптерлари батареяга ортиқча кучланиш ёки ток зарбаси келтирмаслиги билан афзал.

Бешинчидан, фойдаланилмаётган функцияларни ўчириш. Масалан, Bluetooth, GPS ёки Wi-Fi доимий ёқилган ҳолда турса, батарея тезроқ ишлатилади. Фақат зарур пайтда уларни фаоллаштириш, қувват тежамкорлигига катта ҳисса қўшади.

Шу тавсияларга амал қилиш орқали сиз нафақат батарея хизмат муддатини сезиларли узайтирасиз, балки телефондан ҳар куни самарали фойдаланиш имконига эга бўласиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Телефон ёмкости муддатини узайтириш бўйича 5 муҳим тавсиялар