15:15 / 13.12.2016
5 271

Хитойда iPad Air қувват олиш чоғида портлаб кетди

Хитойнинг Tencent нашри iPad Air портлаши билан боғлиқ ҳолат ҳақида хабар берди, деб ёзади «Дарё». Қурилма қувват олиш чоғида қаттиқ қизиб кетди, портлашдан сўнг бўлаклар бутун хонага учиб кетди.
Хитойда iPad Air қувват олиш чоғида портлаб кетди

Портлаш ҳақида Нинбо шаҳрида яшовчи Лин фамилияли киши айтиб берди. Унинг таъкидлашича, у кечқурун 2015 йилда чиқарилган планшетини (моделига аниқлик киритилмаяпти) тумбага қўйиб, заряд қурилмасига улаган.

Кечаси планшет қаттиқ қизиб, портлаб кетган. Тумбада алангадан кейин катта қора доғ қолди, қурилманинг ўзи эса бўлакларга ажралиб кетиб, қайта тикланмайдиган ҳолатга келди.


Эркакнинг ўзи жабрланмаган. У қалин кийимда бўлган — айнан шу нарса уни қутқариб қолган. Планшетнинг эгаси фарзандлари портлаб кетган iPad Air расмини Apple компаниясига жўнатганини айтди. Компания ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда iPad Air қувват олиш чоғида портлаб кетди