Workday компанияси киберхужумга учрагани ва унда шахсий маълумотлар ўғирлангани маълум қилинди, деб TechCrunch хабар берди. Компаниянинг айтишича, зарар кўрганлар сони ҳақида аниқ маълумот ҳали берилмаган.
Маълумотларга кўра, хакерлар шахсий идентификация маълумотлари ва айрим ишчи-ходимларга оид ҳужжатларга эга бўлишган. Бузилиш жорий ойнинг бошларида содир бўлгани ва эндигина ошкор этилгани қайд этилди.
Workday бу масала юзасидан киберхавфсизлик мутахассислари билан ҳамкорликда текширув олиб бормоқда. Шунингдек, мижозларга ўз шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш учун эҳтиёт чоралари кўриш тавсия этилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар