date

Google YouTube орқали болалар махфийлигини бузгани учун 30 миллион доллар тўлади

Google YouTube орқали болалар махфийлигини бузгани учун 30 миллион доллар тўлади

Google YouTube орқали болаларнинг шахсий маълумотларини рухсатсиз йиғгани учун судга тортилди. Компания бу ишни тўхтатиш учун 30 миллион доллар тўлаб, келишувга борди.

Даъво аризасида айтилишича, YouTube болаларни мультфильмлар ва қўшиқлар билан жалб қилиб, уларнинг маълумотларини тўплаган ва реклама учун ишлатган. Бу эса ота-оналарнинг рухсатисиз амалга оширилган.

Аслида Google 2019-йилда ҳам шу каби айбловлар туфайли 170 миллион доллар жарима тўлаган эди. Лекин ота-оналар бу сафар ҳам компания қонунни бузишда давом этганини таъкидлашди.

Суд бу иш бўйича айрим йирик контент ишлаб чиқарувчиларга қўйилган айбловларни рад этди. Шунга қарамай, келишув 2013-йилдан 2020-йилгача YouTube'дан фойдаланган 13 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади.

Мутахассисларнинг айтишича, даъвога қўшиладиган ота-оналар фарзандлари номидан 30–60 доллар олишлари мумкин. Google эса бундай айбловларни тан олмаган ҳолда, ишни ёпиш учун пул тўлашни маъқул кўрди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google YouTube орқали болалар махфийлигини бузгани учун 30 миллион доллар тўлади