date
views 6 455

Робот Япония университетларининг бирида дарс беришни бошлайди

Робот Япония университетларининг бирида дарс беришни бошлайди

Япониядаги маҳаллий университетларнинг бирида талабаларга маъруза ўқийдиган биринчи робот-таржимон иш бошлайди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Робот машҳур япон ёзувчиларидан бири, замонавий япон адабиёти асосчиларидан ҳисобланган Нацумэ Сосэки қиёфасида ишлаб чиқилган. Робот-ўқитувчи адабиёт фанига доир маърузаларни ўқишга хизмат қилади. Олимлар келгусида талабаларнинг робот маърузасига билдирадиган муносабатларини ҳам кузатишни режалаштиришган.

Агар ушбу амалиёт ўқув юртларида муваффақият қозонса, Японияда бошқа фанлар бўйича ҳам маъруза қиладиган роботларнинг пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ихтирочилар роботларни табиий кўриниши учун одам қиёфасида лойиҳалаштиришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Робот Япония университетларининг бирида дарс беришни бошлайди