Илoн Маскнинг Х компанияси 500 миллион долларлик товон пули даъвоси бўйича келишувга келиши мумкин, деб TechCrunch хабар берди. Бу иш Твиттерни сотиб олгандан кейин ишдан бўшатилган собиқ ходимлар томонидан очилган эди.
2022 йилда Твиттерни сотиб олгандан сўнг, Маск 6 мингдан зиёд ходимни ишдан бўшатиб, компания ходимлар сонини тахминан 80% га қисқартирган. Маск уч ойлик товон пули таклиф қилган бўлса-да, даъво аризасида кўплаб ходимлар тўлиқ пулни олмагани, баъзилари эса умуман олмагани айтилган.
Судда айтилишича, 2019 йилдан амал қилган Твиттер режаси катта лавозимдаги ходимларга олти ойлик маошгача товон пули ва хизмат йили учун қўшимча бир ҳафта маош берилиши керак эди. Суд аввал Маск бу режани бажариши шарт эмас, деб қарор чиқарганди, аммо апелляциядан сўнг тарафлар келишув ҳақида музокара бошлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!