date

Қишлоқ хўжалигида дрон хизматлари йўлга қўйилади

Қишлоқ хўжалигида дрон хизматлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни жадаллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, аграр ташкилотларга робототехника, дрон ва турли қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Дрон хизматларидан фойдаланиш учун эндиликда Агропортал орқали онлайн ариза топшириш, шартнома тузиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Маълумотларга кўра, Агропортал орқали 30 метр баландликкача парвоз қиладиган дронлар хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай хизматлар тегишли идоралар билан келишилган ҳудудларда ва улар берган йиллик рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қишлоқ хўжалигида дрон хизматлари йўлга қўйилади