АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни TikTok атрофидаги вазият ҳақида баёнот берди.
Унга кўра, TikTok’ни сотиб олишга қизиқиш билдираётган америкалик харидорлар мавжуд ва ByteDance компаниясига ўз активларини сотиш бўйича муддатни узайтириш имконияти кўриб чиқиляпти.
Трамп TikTok фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хавфсизлиги бўйича хавотирга асос йўқлигини айтди. У бу масалани ҳозирча Хитой раҳбари Си Сзинпин билан муҳокама қилмаган, аммо “лойиқ вақтда” гаплашишини билдирган.
Қизиғи шундаки, TikTok атрофидаги ноаниқликлар фонида Оқ уй ўзининг расмий TikTok аккаунтини очди. Бу қадам жамоатчиликда турли мунозараларга сабаб бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар