Apple сентябрь ойида чиқадиган дастурий янгиланишлар орқали корхоналар учун ChatGPT’ни бошқариш бўйича янги имкониятларни тақдим этмоқда, деб ёзмоқда TechCrunch сайти.
Ушбу янгиликлар орқали IT бошқарувчилари фақат OpenAI эмас, балки бошқа ташқи ИИ-таъминловчиларни ҳам чеклаш ёки рухсат бериш имконига эга бўлади. Бу Apple’га бошқа ИИ-платформалар билан ҳамкорлик қилишга йўл очади.
Шунингдек, Apple Business Manager хизмати учун API, Vision Pro қурилмалари учун Return to Service функцияси, Guest Mode ва NFC орқали логин каби қулайликлар ҳам жорий этилади. Барча янгиликлар сентябрь ойида амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар