date

Coinbase раҳбари СИдан фойдаланмаган муҳандисларни ишдан бўшатди

Coinbase раҳбари СИдан фойдаланмаган муҳандисларни ишдан бўшатди

Coinbase раҳбари Брайан Армстронг компания муҳандисларига СИ асбобларини ишлатишни мажбурий қилганини ва буни инкор этганларни ишдан бўшатганини маълум қилди, деб TechCrunch ёзмоқда.

Армстронг айтишича, GitHub Copilot ва Cursor учун лицензиялар харид қилингач, баъзи муҳандислар СИдан фойдаланишга шошилмаган. У эса инжиниринг Slack каналида мажбурий кўрсатма берган: “Ҳамма ҳафта охиригача СИ’га улансин. Агар шунгача амал қилмасангиз, шанба куни йиғилишга келинг ва нима учун қилмаганингизни тушунтирасиз”, деб ёзган.

Йиғилишда айримлар сафарда бўлгани учун кечикқанини айтган, лекин оқланишга сабаб тополмаганлар ишдан бўшатилган. Армстронгнинг ўзи бундай ёндашувни “катта босимли” деб баҳолаган. Айтишича, СИ — мажбурий технология ва рад этиш қабул қилинмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Coinbase раҳбари СИдан фойдаланмаган муҳандисларни ишдан бўшатди