date

Google мессенжерларда янги хавфсизлик ва СИ функциялари

Google мессенжерларда янги хавфсизлик ва СИ функциялари

Google фойдаланувчилар хавфсизлигини ошириш мақсадида мессенжерларда янги функцияларни синамоқда. Энди контактларни QR код орқали текшириш мумкин, шунда сиз, мулоқот қилаётган инсон ҳақиқатан ҳам ўша шахс эканини билиб оласиз.

Шунингдек, Google Меssages иловасида "Sensitive Content Warnings" функцияси кенгайтирилган. У ножўя тасвирларни аниқлаб, хиралаштиради ва фойдаланувчи хоҳласа уни кўриши ёки рад этиши мумкин. Бу функция ёш фойдаланувчилар ва оилавий назорат учун қулай.

Pixel 10 фойдаланувчилари расмларни СИ ёрдамида матнли буйруқлар орқали таҳрир қилиши ёки янги элементлар қўшиши мумкин. Бу фото таҳрирлаш тажрибаси кам фойдаланувчилар учун қулайлик яратади.

Google бу функцияларни Android 9 ва ундан янги версияларида синовдан ўтказмоқда. QR кодли текшириш, хавфсизлик огоҳлантиришлари ва СИ асосидаги тасвир назорати фойдаланувчилар мулоқотини хавфсиз ва ишончли қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google мессенжерларда янги хавфсизлик ва СИ функциялари