date

Россия ва Хитой Ойда халқаро база қуришга келишишди

Россия ва Хитой Ойда халқаро база қуришга келишишди

Россия ва Хитой ҳамкорлигида глобал аҳамиятга эга йирик космик дастур ишга туширилмоқда. “РБК” нашри хабар беришича, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилишида катта ташаббус билан чиқди. Унга кўра, Пекин барча ШҲТга аъзо давлатларни Россия билан биргаликда амалга оширилаётган янги лойиҳага қўшилишга чақирди.

Гап Халқаро илмий ой станцияси (ИЛРС) ҳақида кетмоқда. Бу лойиҳа “Роскосмос” ва Хитой миллий космик бошқармаси ўртасида йўлга қўйилган қўшма дастур ҳисобланади. Режага кўра, объект қурилиши 2031–2035 йиллар оралиғида амалга оширилади.

Хитойнинг узоқ космосни ўрганиш дастури бош ишлаб чиқарувчиси Ву Янхуа таъкидлаганидек, 2035 йилга келиб станция Ойнинг жанубий қутбида жойлаштирилади. У ерда 100 километр радиусда илмий тадқиқотлар олиб бориш имконияти яратилади.

Бу ташаббус нафақат Россия ва Хитой, балки бутун инсоният учун илмий ютуқлар эшигини очиши кутилмоқда. Ойда қуриладиган станция орқали геология, астрономия, атмосфера ва турли фан соҳаларида кенг кўламли изланишлар амалга оширилиши мумкин бўлади.

Аслида, Ойда халқаро база қуриш ғояси илк марта 2021 йилда эълон қилинган эди. Ўша вақтда бу ташаббус кўплаб давлатлар ва экспертлар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Энди эса режа амалий босқичга қадам қўймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россия ва Хитой Ойда халқаро база қуришга келишишди