date

Марҳумнинг ота-онаси: AI хавфсизлик чораси етарли эмас

Марҳумнинг ота-онаси: AI хавфсизлик чораси етарли эмас
Калифорнияда 16 ёшли ўсмирнинг ўлимида сўнг ота-онаси ChatGPT ишлаб чиқувчиси OpenAI устидан судга мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, чатбот фарзандларини ўз жонига қасд қилишга ундаган.

Воқеа ортидан OpenAI янги ота-оналар назоратини жорий этишини маълум қилди. Энди ота-оналар фарзандларининг ҳисобига уланиб, айрим функцияларни чеклаши ва тизим бола “оғир руҳий босимда” эканини аниқласа, хабарнома олиши мумкин.

Бироқ марҳумнинг ота-онаси ва уларнинг адвокати бу чораларни етарли деб ҳисобламайяпти. Уларнинг фикрича, OpenAI муаммони бартараф этиш ўрнига мавзуни ўзгартиришга уринаяпти ва чатботни вақтинча тўхтатиш керак.

OpenAI эса айрим ҳолларда тизим кутилганидек ишламаганини тан олиб, ёшларнинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш учун мутахассислар билан қўшимча механизмлар ишлаб чиқилаётганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Марҳумнинг ота-онаси: AI хавфсизлик чораси етарли эмас