date

Германияда Jupiter суперкомпьютери расман фойдаланишга топширилди

Германияда Jupiter суперкомпьютери расман фойдаланишга топширилди

Германияда Европанинг энг кучли суперкомпьютери — Jupiter ишга туширилди. Маросим мамлакатнинг Юлих шаҳрида бўлиб ўтди. Янги тизим замонавий Nvidia процессорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у сониясига бир квинтиллион ҳисоб-китоб амалини бажариш қувватига эга. Бу кўрсаткич тахминан 10 миллион оддий ноутбукнинг умумий имкониятига тенг, дея таъкидланди.

Jupiter суперкомпьютери Европа учун стратегик аҳамият касб этади. Лойиҳани Франциянинг Atos IT гуруҳи ва Германиянинг ParTec компанияси ҳамкорликда ишлаб чиққан. Унинг очилишида Германия канцлери Фридрих Мерц иштирок этиб, бу саъй-ҳаракат Европа учун АҚШ ва Хитой каби давлатлар билан сунъий интеллект соҳасида рақобатлашиш имкониятини оширишини қайд этди.

Суперкомпьютерлардан фойдаланиш соҳалари жуда кенг. Хусусан, Jupiter биотехнологияда, иқлим ўзгаришларини ўрганишда, тиббий таҳлилларда, фан ва илмий тадқиқотларда қўлланилиши режалаштирилган. Унинг ёрдамида генетика, дори воситалари ишлаб чиқиш ва глобал экологик муаммоларни таҳлил қилишда янги имкониятлар яратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Германияда Jupiter суперкомпьютери расман фойдаланишга топширилди