date

Apple муаллифлар томонидан судга берилди

Apple муаллифлар томонидан судга берилди
АҚШда бир гуруҳ ёзувчилар Apple компаниясини судга берди. Уларнинг айтишича, Apple китобларни муаллифларнинг рухсатисиз сунъий интеллектни ўқитишда ишлатган.

Даъво аризасида ёзувчи Гради Гендриx ва Женнифер Роберсон ўз асарлари Apple томонидан ноқонуний фойдаланилганини таъкидлади. Уларнинг фикрича, компания на рухсат олган, на товон пули тўлаган.

Шу каби даъволар бошқа технология компанияларига ҳам қаратилган. Microsoft, Meta ва OpenAI ҳам муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, суд ишларига дуч келган.

Мутаҳассислар бу жараённи муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим босқич сифатида баҳоламоқда. Сунъий интеллект ривожланиши билан бу масала янада долзарб бўлиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple муаллифлар томонидан судга берилди