
Ноутбуклар сотуви бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаб келаётган Хитойнинг Lenovo компанияси 2017 йилда Chrome OS дастурида ишлайдиган янги Yoga Book туркумидаги гибридларни ишлаб чиқармоқчи, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Манбада қайд этилган маълумотда айтилишча, Lenovo компаниясининг вице-президенти Жефф Мередит бу ҳақда сўзлаб ўтган. Сўнгги йилларда Chrome OS дастурида фаолият кўрсатадиган ноутбукларнинг таълим соҳасидаги оммавийлиги ортиб бормоқда. Шу боис хитойлик гигант ҳам мазкур операцион тизим асосида ишлайдиган гибрид-ноутбукларнинг муваффақият қозонишига шубҳа билдирмаяпти.
Chrome OS версиясидаги Yoga Book шу сериядаги аввалги қурилмаларнинг барча муҳим хусусиятлари, жумладан, стилус функциясини сақлаб қолиши маълум қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар