Microsoft Қизил денгиз остидаги кабеллар шикастлангани сабабли Azure (булутли ҳисоблаш платформаси) хизматларида кечикишлар юзага келганини билдирди. Муаммо асосан Яқин Шарқ орқали ўтадиган интернет алоқаларига таъсир қилмоқда.
Компания кабелларнинг қандай шикастлангани ҳақида маълумот бермади. Шу билан бирга, трафикни бошқа йўналишларга йўналтириш орқали хизматларни тиклашга ҳаракат қилмоқда.
Интернет кузатувчилари узилишлар Ҳиндистон, Покистон ва айрим Осиё давлатларида ҳам сезилганини маълум қилди. Покистон расмийлари кабел Жидда яқинида узилгани ва тиғиз соатларда муаммолар бўлиши мумкинлигини айтиди.
Муттахассисларнинг айтишича, сув ости кабеллари интернетнинг асосий таянчи ҳисобланади. Улар табиий сабаблар ёки техник хатоликлардан шикастланиши мумкин, айрим ҳолларда эса атайлаб нишонга олинган ҳолатлар ҳам қайд этилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!