Непалда ижтимоий тармоқларни блоклаш қарори бекор қилинди. Facebook ва YouTube каби платформаларга қўйилган тақиқ сабаб кўплаб ёшлар кўчаларга чиқди. Катмандуда полиция билан тўқнашувларда 19 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиғи жароҳат олди.
Ҳукумат тақиқни ёлғон маълумот ва фирибгарликнинг олдини олиш билан изоҳлади. Аммо ёшлар буни адолатсиз қарор деб ҳисоблаб, коррупцияга қарши шиорлар билан норозилик билдиришди.
Бош вазир Шарма Оли воқеалардан афсусда эканини айтди. Ҳукумат ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам беришини ва жароҳатланганларга бепул даволаниш таъминлашини билдирди.
Полициянинг куч ишлатиши танқид қилинди. Шундан сўнг Ички ишлар вазири Рамеш Лехак истеъфога чиқди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар