date

MyGov маълумотлари расман қоғоз шаклига тенглаштирилaди

MyGov маълумотлари расман қоғоз шаклига тенглаштирилaди

Жорий йил 8 сентябрь куни Президент томонидан имзоланган ПФ–157-сонли фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (MyGov.uz) фуқароларга доир маълумотлар уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақтда тақдим этилади.

Ушбу фармонга асосан, фуқароларнинг шахсий маълумотлари расмий ҳолатга чиқарилиб, уларнинг қоғоз шаклидаги ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга бўлади. Энди давлат органлари ва ташкилотлари MyGov порталидаги маълумотлар кўрсатилганда уларнинг қоғоз кўринишидаги нусхасини талаб қила олмайди.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб бир қатор қулайликлар ва янгиликлар жорий этилади. Хусусан, Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилган пенсионерлар, ҳомиладор аёллар ҳамда 3 ёшга тўлмаган фарзанди билан келган фуқароларга навбатсиз хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, жисмоний шахсларни Ягона идентификация тизими — OneID орқали рўйхатдан ўтказишда Face ID технологияси — яъни биометрик аниқлаш усули орқали идентификация қилиш механизми жорий этилади.

Яна бир муҳим янгилик: эндиликда Давлат хизматлари марказлари Ягона портал орқали жорий қилинган барча хизматлар бўйича аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса одамларнинг хизматлардан фойдаланиш жараёнини янада тез, шаффоф ва қулай қилишни таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » MyGov маълумотлари расман қоғоз шаклига тенглаштирилaди