date

6,8 млрд долларлик Google сармояси

6,8 млрд долларлик Google сармояси
Google Буюк Британияга 6,8 миллиард доллар инвестиция киритишини маълум қилди. Қарор АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат ташрифи олдидан эълон қилинди. Ташриф давомида 10 миллиард доллардан ортиқ иқтисодий битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Компания Лондонга яқин ҳудудда янги маълумотлар марказини очади. У Google’нинг булутли хизматлари ва сунъий интеллект асосидаги маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондиришга хизмат қилади.

Буюк Британия молия вазири Рейчел Ривс бу қарорни “иқтисодиётга бўлган ишонч” деб баҳолади. Google ҳисобига кўра, янги инвестиция йилига 8 мингдан ортиқ иш ўрни яратади.

Google, шунингдек, Shell компанияси билан ҳамкорлик қилиб, мамлакатнинг энергия тизими ва экологик барқарорлигига ҳисса қўшишини билдирди. 2026-йилдан бошлаб компания Буюк Британияда 95 фоизгача тоза энергияда ишлашни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 6,8 млрд долларлик Google сармояси