7 796
Хонанда Шароф Муқимов ўғрилар унинг Captiva‘сидан қандай буюмларни олиб қочганига ойдинлик киритди
Хонанда Шароф Муқимов Captiva автомобилидаги нарсалар ўғирлангани ҳақида Instagram саҳифаси орқали маълум қилганди. Ўғирланган буюмлар орасида нималар борлигини қўшиқчи журналист Феруз Муҳаммадга айтиб ўтди.
«Тонгга яқин уйга келгандим. Эрталаб қўшниларимиз қўнғироқ қилиб, машинам ойналари синиб ётганини айтишди. Чиқиб қарасам, чиндан ҳам ойналар синдирилган», — деб ҳикоя қилди ўғирланган буюмлари қайтарилишидан умидвор бўлган Шароф Муқимов.
«Машинанинг ичида iPad Air 2 планшети, Korg Triton синтезатори ва тикув цехи раҳбари Фарҳод Баҳриддинов совға қилган саҳнавий костюм бор эди. Уларнинг ҳаммасини олишган. Ички ишлар ходимлари ўғирланган буюмлар топилади, деб кетишди», — деб сўзини якунлади Шароф Муқимов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?