date

1FITга ижтимоий тармоқлардаги реклама учун жарима қўлланди

1FITга ижтимоий тармоқлардаги реклама учун жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси ахборот хизмати тарқатган баёнотга кўра, 1ФИТ МЧЖга нисбатан реклама қонунчилиги талаблари бузилгани учун молиявий жарима қўлланди.

Маълумотларда айтилишича, қўмита томонидан амалга оширилган мониторинг жараёнида компаниянинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган реклама роликлари ва баннерларида ҳақиқатдан ортиқ, бўртиб кўрсатувчи маъноларга йўл қўйилгани аниқланган.

“Реклама тўғрисида”ги қонун нормаларига кўра, ортиқча бўртиб кўрсатиш, била туриб нотўғри маълумот бериш ёки инсофсиз реклама сифатида баҳоланади. Шу боис, қўмита ҳузуридаги махсус комиссия томонидан 1ФИТга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жазо чораси белгилаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, компанияга қонун бузилишини бартараф этиш ва келгусида шунга ўхшаш ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан расмий кўрсатма берилди.

Маълум қилинишича, агар томон комиссия қарори билан рози бўлмаса, у ҳолда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Апелляция кенгашига ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 1FITга ижтимоий тармоқлардаги реклама учун жарима қўлланди