date

ChatGPT фойдаланувчилардан ёшни тасдиқлашни талаб қилади

ChatGPT фойдаланувчилардан ёшни тасдиқлашни талаб қилади

OpenAI сунъий интеллектдан фойдаланишда ёш чегараларини кучайтирмоқда. Компания тез орада ChatGPT фойдаланувчилари учун шахсни тасдиқлаш жараёнини жорий этади. Мақсад — болаларнинг сунъий интеллектдан назоратсиз фойдаланишининг олдини олиш, деб ёзади Business Insider.

OpenAI раҳбари Сем Алтман таъкидлашича, вояга етмаганлар сунъий интеллектдан фойдаланишда “қўшимча ҳимояга муҳтож”. Шу боис, агар тизим фойдаланувчининг ёшига ишонч ҳосил қила олмаса, ҳужжатларни юклашни сўрайди. Алтман буни катталар учун “қулайликдан бироз воз кечиш” деб атади, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим келишув сифатида кўрмоқда.

Агар фойдаланувчи ёшини тасдиқлашга қодир бўлмаса, ChatGPT уни ота-она назорати мавжуд махсус версияга йўналтиради. Ушбу режимда жинсий мазмун, нозик суҳбатлар ва романтик контентга кириш ёпилади.

OpenAI янги тизимни фақат айрим давлатларда ишга туширишни режалаштирган. Шунга қарамай, ой охирига қадар ота-она назорати режими барча фойдаланувчилар учун тақдим этилиши маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ChatGPT фойдаланувчилардан ёшни тасдиқлашни талаб қилади