date

«Google» болалар учун қидирув тизимини яратмоқда

«Google» болалар учун қидирув тизимини яратмоқда

«Google» болалар учун махсус мўлжалланган қидирув тизимини яратмоқда. Бу ҳақда «Daily Mail»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Компания вакиллари "YouTube" ва "Google Chrome" дастурларининг болалар учун мўлжалланган версиялари ўсиб келаётган ёш келажакка интернетни хавфсизроқ қилишга ёрдам беради, деб умид билдирмоқдалар.

Ҳозирда бу дастур синовдан ўтказилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилмоқда.

Аввалроқ компания "Google Play" интернет-дўконида ўз ҳолича нарсалар харид қилган болаларнинг ота-оналарига 19 млн доллар миқдорида тавон пули тўлашга рози бўлгани ҳақида ахборот берилган эди.

Фото: theguardian.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Google» болалар учун қидирув тизимини яратмоқда