date

iOS 26 да янги адаптив қувват тежаш тизими ишга тушди

iOS 26 да янги адаптив қувват тежаш тизими ишга тушди

Apple компанияси яқинда тақдим этган iOS 26 операцион тизимида фойдаланувчилар учун муҳим янгиликлардан бири — “Адаптив қувват режими” бўлди. Ушбу имконият айфон ишлатиш жараёнида батарея ресурсини тежашни мақсад қилиб, фон жараёнларни ақлли бошқаришга йўналтирилган. Энг қизиғи, бу режим ҳар доим эмас, балки фақат тизим ортиқча қувват сарфини сезган пайтларда фаоллашади.

Янги функция орқали одатий ҳолатда смартфон эгаси кунига 1 соатгача қўшимча иш вақтини қўлга киритиши мумкин. Агар телефон енгил режимда ишлатилса, вақт захираси 2 соатгача ошиши кутилмоқда. Бироқ айрим ҳолатларда режимнинг таъсири сезиларли бўлмаслиги ҳам қайд этилган.

Қизиқ жиҳатлардан бири шундаки, яқинда тақдим этилган iPhone 17 Air модели кичикроқ батареяга эга бўлишига қарамасдан, автоном ишлаш кўрсаткичлари етарлича яхши экани кузатилмоқда. Адаптив қувват режими бу модел учун ҳам муайян ёрдам кўрсатади, аммо экспертлар таъкидлашича, у смартфоннинг асосий “қутқарувчиси” ҳисобланмайди.

Шу билан бирга, iOS 26 ичидаги яна бир муҳим функция — Apple Intelligence — фақат iPhone 15 Pro ва ундан юқори моделларда ишлайди. Яъни эскироқ айфон эгалари бу имкониятдан фойдалана олмайди. Янги iPhone 17 серияси эса бу борада ажралиб туради: унда Адаптив қувват режими сукут бўйича автоматик тарзда ёқилган ҳолда келади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iOS 26 да янги адаптив қувват тежаш тизими ишга тушди