Amazon, Google ва Microsoft каби етакчи технологик компаниялар ўзларининг H-1B визаси билан ишловчи ходимларини АҚШдан чиқмасликка чақирди, деб TechCrunch хабар берди. Бу эслатма визага эга бўлган мутахассисларнинг қайтишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга боғлиқ.
Маълумотларга кўра, АҚШ ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар ва муҳожирлар сиёсатидаги ноаниқликлар туфайли, H-1B визаси эгалари мамлакатдан чиқиб, қайта киришда муаммоларга дуч келиши мумкин. Шу сабаб, Amazon, Google ва Microsoft сингари компаниялар бундай хавфни олдини олиш учун ходимларига АҚШни ҳозирча тарк этмасликни тавсия қилмоқда.
Бу эълон катта халқаро ишчи кучига эга бўлган техногигантлар учун муҳим саналади. Ҳозирда H-1B визаси орқали АҚШда юз минглаб мутахассислар ишламоқда. Маслаҳатлар вақтинчалик бўлиб, вазиятга қараб ўзгариши мумкинлиги айтилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!