Алгоритmsиз ва рекламасиз янги ижтимоий тармоқ: Ёпе лойиҳаси 12,3 миллион доллар жалб қилди

Замонавий ижтимоий тармоқлар дўстлар билан мулоқот қилиш масканидан йирик кўнгилочар платформаларга айланиб бораётган бир пайтда, Ёпе стартапи рақамли алоқанинг мутлақо янги форматини таклиф қилмоқда. Алгоритмлар, рекламалар ва очиқ контентдан холи бўлган ушбу платформа яқинда Нортзоне бошчилигидаги инвестиция раундида 12,3 миллион доллар миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлди. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, келажак ижтимоий тармоқлари оммавийликка эмас, балки тор доирадаги махфий жамоаларга таянади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ёпе иловаси Facebook, TikTok ва Instagram каби гигантларга қарши ўзгача стратегия билан чиқмоқда. Унинг асосий эътибори "микро-жамоалар" — яни яқин дўстлар ва оила аъзолари ўртасидаги шахсий мулоқотга қаратилган. Бу ерда фойдаланувчилар ўзаро фото, видео ва хабарлар алмашишлари, шунингдек, яқин орада жорий этиладиган мини-ўйинларни биргаликда ўйнашлари мумкин бўлади. TechCrunch нашри маълумотига кўра, платформада барча аккаунтлар стандарт равишда ёпиқ ҳолатда бўлади.
Сунъий интеллект ва ёшлар аудиторияси
Лойиҳа асосчиси Баҳрам Исмаилау ва унинг жамоаси ушбу ғояни ишлаб чиқишдан олдин сунъий интеллект ёрдамида 100 мингдан ортиқ интервюларни таҳлил қилиб чиққан. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ёшларнинг қарийб 30 фоизи ўзларининг шахсий ҳаётини кенг оммага кўрсатишни истамайди ва фақат тор доира учун мўлжалланган "спам" ёки махфий аккаунтлардан фойдаланади. Ёпе айнан блоггер ёки инфлуенсер бўлишни истамайдиган, аммо ўзини эркин ифода этишни хоҳлайдиган ёшлар учун хавфсиз майдон яратишни мақсад қилган.Ёпе жамоаси сунъий интеллектдан контент яратиш учун эмас, балки фойдаланувчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш воситаси сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Масалан, AI ёрдамида дўстлар билан ўйнаш мумкин бўлган мини-ўйинлар яратилади. Шунингдек, келажакда тизим фойдаланувчиларга реал ҳаётда учрашиш учун қулай жойлар топиш, ресторан буюртма қилиш ёки футбол ўйинларини бирга томоша қилиш учун бар танлашда кўмаклашиши кутилмоқда.
Рекламасиз модел ва ўзига хос дизайн
Платформанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у анъанавий реклама моделидан воз кечади. Бунинг ўрнига, қўшимча имкониятларга эга бўлишни истаган фойдаланувчилар учун пуллик обуна тизими жорий этилади. Бу фойдаланувчиларни зерикарли рекламалардан ва шахсий маълумотларнинг сотилишидан ҳимоя қилади. Иловадаги фойдаланувчи профиллари ҳам ўзига хос тарзда шакллантирилган: суратлар албом кўринишида эмас, балки тартибсиз коллаж шаклида "девор"га жойлаштирилади.Ёпе фойдаланувчиларга ўз шахсий майдонини максимал даражада индивидуаллаштириш имконини беради. Платформанинг келгуси режалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Севимли мусиқа ва қизиқишларни профилга қўшиш;
- Интерфейс ранглари ва фон расмларини шахсийлаштириш;
- Суратлардан стикерлар ясаш ва уларни дўстлар билан улашиш;
- Реал ҳаётдаги тадбирлар учун чипталар харид қилиш функцияси.






























Изоҳлар 0
…