Apple компанияси энди фойдаланувчиларга тасдиқлаш кодларини Telegram мессенжери орқали юбормоқда, деб Rozetked iPhones.ru таҳририятига таяниб хабар берди. Бунинг учун махсус @VerificationCodes номи билан бот ишга туширилган.
Ушбу сервис орқали компаниялар ва дастур ишлаб чиқувчилари фойдаланувчиларга бир марталик тасдиқлаш кодларини Telegram орқали юборишлари мумкин. Тўлов Fragment платформаси орқали амалга оширилади, бир дона код нархи — 0,01 доллар (тақрибан 125 сўм).
Ҳозирча бу тизим қандай ишлаши аниқ эмас. Журналистлар Apple аккаунтига кириш пайтида ботдан бир марта хабар олган, лекин кейинчалик натижани такрорлай олишмаган. Apple ҳозирча бу функция юзасидан расмий изоҳ бермаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар