date

Хитой сувда ишлайдиган улкан шамол турбинасини ишлаб чиқарди

Хитой сувда ишлайдиган улкан шамол турбинасини ишлаб чиқарди

Хитой қайта тикланадиган энергия соҳасида яна бир улкан ютуққа эришди. Мамлакатда дунёдаги энг йирик сузувчи шамол турбинаси йиғилиб, синовдан ўтказиш учун тайёр ҳолга келтирилди.

Ушбу турбина Гуансси-Жуанг автоном вилоятида, Бейхай шаҳри ҳудудида жойлашган. Унинг қуввати 16 мегаваттни ташкил этиб, қанот майдони 7 та футбол майдонига тенг. Турбина 50 метр чуқурликдаги сувда синовдан ўтказилиб, кейин электр тармоғига уланади.

Турбина йилига 44,7 миллион киловатт/соат энергия ишлаб чиқаради. Бу миқдор тахминан 4 мингта хонадонни энергия билан таъминлашга етади. Барча қисмлар, шу жумладан редуктор ва балласт тизими, Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, мамлакатнинг технологиявий мустақилликка интилишини акс эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой сувда ишлайдиган улкан шамол турбинасини ишлаб чиқарди