NASA Сатурн йўлдоши Пандоранинг сифатли суратини тақдим этди


Cassini станцияси Пандоранинг энг сифатли суратларидан бирини туширди. Пандора Сатурннинг нотекис шаклдаги табиий йўлдоши бўлиб, унинг F ҳалқасига таъсир кўрсатади. Суратни NASA сайти тақдим этди.
Сурат 2016 йилнинг 18 декабрида олинган. Шу куни Cassini Пандорага ўз миссияси давомидаги энг қисқа масофа — 40,5 минг километрга яқинлашди.
Cуратнинг масштаби пикселига 240 метрни ташкил этади.
Cassini-Huygens миссияси NASA ва Европа космик агентлигининг қўшма лойиҳасидир. Ундан Сатурн, унинг ҳалқалари ва Титанни тадқиқ этиш мақсади кўзланган.






























Изоҳлар 0
…