date

Xiaomi янги робот-чангютгични тақдим этди

Xiaomi янги робот-чангютгични тақдим этди

Xiaomi компанияси янги авлод робот-чангютгичи — Mijia Sweeping and Mopping Robot 5 учун олдиндан буюртма қабул қилишни бошлади, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.

Янги модель 7,9 смлик ултратонка корпус, АИ асосида тўсиқларни аниқлаш тизими ва 40 мм баландликдаги тўсиқлардан ошиб ўтиш қобилиятига эга. Қурилма 130 турдаги кенг тарқалган тўсиқларни — масалан, носки ёки тапочкиларни — аниқлай олади.

Робот 23000 Па сўриш кучига эга бўлиб, икки пичоқли махсус шёткаси орқали соч ёки иплар чалкашиб қолмаслигини таъминлайди. Шунингдек, у қўл билан пол ювишни имитация қилувчи нам тозалаш функцияси билан жиҳозланган.

Қурилма Mijia иловаси орқали бошқарилади, унда фойдаланувчи уборка жадвалини белгилаши, тақиқланган зоналарни созлаши ва бошқа Xiaomi “ақлли уй” қурилмалари билан боғлаши мумкин.

Янги Mijia Sweeping and Mopping Robot 5 учун олдиндан буюртмалар Хитойда 3199 юань (≈36,4 млн сўм) нархдан бошланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi янги робот-чангютгични тақдим этди