Аввалроқ сайтимизда хабар берганимиздек, Overwatch ўйини халқаро The Game Awards 2016 танловида йилнинг энг яхши ўйини сифатида эътироф этилган эди. Бундан бир неча кун олдин VG 247 нашрида эса айнан ушбу ўйин жорий йилда муаллифларга энг кўп даромад келтирган шу турдаги маҳсулот бўлганлиги қайд этилган.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Overwatch даромаднинг асосий қисмини компьютерга чиқарилган версиядан олишга муваффақ бўлган. Ўйин 2016 йилда ўз муаллифларига 585,6 млн АҚШ доллари миқдорида даромад келтириб, бу борада Counter-Strike: Global Offensive, Guild Wars 2 ва Minecraft ўйинларини ортда қолдирган.
2016 йилда энг даромадли ўйин лойиҳалари билан танишинг:
- Overwatch – $585,6 миллион
- Counter-Strike: Global Offensive – $257,2 миллион
- Guild Wars 2 – $91 миллион
- Minecraft – $88,7 миллион
- Fallout 4 – $74,9 миллион
Қизиғи шундаки, битта ўйинчига мўлжалланган RPG Fallout 4 ўйини ҳам кучли бешликдан ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...
Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?