Samsung компанияси 2017 йилда Galaxy S8 флагманларининг янги авлодини намойиш қилади. Кун.уз нашрининг PhoneArena сайтига асосланиб маълум қилишича, янги смартфонлар қатори 8 Гб оператив ва UFS 2.1 тезкор хотирага эга бўлади.
Galaxy S8 бирйўла икки модель кўринишида тақдим этилади - асосий (5 дюйм) ва «Plus» приставкали катталаштирилган (6 дюйм). Манбага кўра, улар 8 Гб оператив хотирага эга бўлади. Бундан аввалги флагман қурилма - Galaxy Note 7 оператив хотираси эса атиги 4 Гб бўлган.
Флеш-хотирада ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Samsung флагманлари UFS 2.1 тезкор хотира стандартига эга бўлади. Galaxy S8 процессори 10 нанометрли техник жараён бўйича ишлайди. Бу Qualcomm ва Samsung ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган Snapdragon 835 процессори бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Galaxy S8 тақдимоти 2017 йилнинг апрелида Нью-Йоркда бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Глобал Жануб кимники?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди