date
views 6 969

Ўз-ўзидан суякка айланиб кетувчи тиш имплантантлари яратилди

Ўз-ўзидан суякка айланиб кетувчи тиш имплантантлари яратилди

Тиш имплантантларини ўрнатиш анча ривожланган жараён бўлса-да, ҳали мукаммалликдан йироқ. Оғиз бўшлиғидаги инфекциялар - мазкур жараённи қийинлаштирувчи энг асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Испаниядаги Баск округи университетининг мутахассислар гуруҳи протез атрофида суяк шаклланишига олиб келувчи тиш имплантантларининг янги турини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Hi-News'га асосланиб Кун.уз сайти хабар берди.

Тадқиқотчилар гуруҳини доктор Полла Беатрис бошқаради. Бугунги кунга келиб, имплантантнинг уч хил версияси яратилган, уларнинг энг сўнггиси патент хизматининг тасдиғига эга бўлди. Статистика маълумотларига кўра, ўрнатилган тиш протезларининг тахминан 10 фоизини инфекциялар ёки остеогенез жараёнидаги (имплантант атрофида суякнинг шаклланиши) бузилишлар туфайли олиб ташлашга тўғри келади.

Имплантантнинг уч версияси ҳам ҳали бир қатор клиник синовлардан ўтказилади, бироқ мутахассислар уларнинг замонавий стоматология бозорига имкон қадар тезроқ чиқишига умид билдиришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўз-ўзидан суякка айланиб кетувчи тиш имплантантлари яратилди