Kingston Technology компанияси 1 ва 2 Тб ҳажмга эга DataTraveler Ultimate сериясидаги флешкаларни тақдим қилди. Компания бу флешкаларни дунёдаги энг катта хотирага эга флешкалар деб атамоқда. Флешка маълумотларни сақлаш учун жуда катта ҳажм бериши билан унинг ўлчамлари бор-йўғи 72 х 27 х 21 мм ни ташкил қилади.
Флешкадан маълумотни ўқиш ва уни ёзиш тезлиги маълум қилинмаган, уни компьютерга улаш учун маълумотлар билан тез ишлашга мўлжалланган USB 3.1 қўлланади. Янги флешкаларнинг корпуси юқори мустаҳкамликка эга рух қотишмасидан тайёрланган. Улар савдода 2017 йил февраль ойида пайдо бўлиши керак. Флешканинг нархи маълум қилинмаган. Албатта бу флешкалар нафақат дунёдаги энг сиғимдор, балки энг қиммат флешкалар ҳам бўлишини тахмин қилса бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!