date

Бўстонлиқда 20 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган шамол станцияси қуриляпти

Бўстонлиқда 20 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган шамол станцияси қуриляпти

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 20 мегаватт бўлган «Чорвоқ шамол электр станцияси» (ШЭС) қурилиши бошланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Лойиҳа 2026 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Станция фаолият бошлагач, йилига ўртача 50 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида 15 миллион куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага чиқадиган 22 минг тонна зарарли модданинг олди олинади.

ШЭС орқали қарийб 20 минг хонадонни барқарор электр билан таъминлаш имконияти яратилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу лойиҳа нафақат минтақада энергия хавфсизлигини оширади, балки экологик барқарорликни ҳам таъминлайди. Бўстонлиқ шамол станцияси яқин йилларда мамлакатдаги энг замонавий «яшил энергия» объектларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Бўстонлиқда 20 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган шамол станцияси қуриляпти