
Google компанияси таркибига кирувчи Alphabet холдинги Fabric мобил иловаларни яратиш сервисини харид қилди. Бу ҳақда компания хабарига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.
«Бугун биз Fabric тарихида янги саҳифани очмоқдамиз ва унинг Google’га қўшилаётганини катта мамнуният билан маълум қиламиз. Жамоа Google дастурчилари гуруҳига киради», - дейилади компания хабарида.
Келишув қиймати ошкор этилмади.
Маълумот учун, Twitter Fabric’ни ташкил этиш ҳақида 2014 йилнинг октябрида маълум қилганди. Ўшандан бери сервисни ишлатувчи дастурчилар сони 580 мингни ташкил этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар