Beeline 25 январ куни Арманистонда бўлиб ўтган Eurasia Mobile Challenge танловининг ҳудудий филиали натижалари ҳақида хабар беради.
Биринчи ўринни Россиялик ConfBot, иккинчи ўринни Арманистонлик Earlyone гуруҳи, учинчи ўринни Грузиялик Treepix гуруҳи эгаллашди. Улар $20 000, 15 000 ва $10 000 мос равишдаги мукофотга эга бўлдилар.
VimpelCom Ltd. компаниялар Гуруҳининг Евраосиё ҳудуди ижроия директори Михаил Герчук шундай деди: "Бу йили 1000дан зийод топширилган аризларфан танловга иштирокчилар танлаб олинди, бу ўтган йилдаги натижага нисбатан икки маротаба кўп. Ҳудудий босқич ғолиблари 27 феврал-2 март кунлари Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида Барселонада бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge-2017 танловида иштирок этадилар. Ва бизнинг компания сифатидаги мақсадимиз энг таниқли ғояларни оммавийлаштиришни таъминлаш, шунингдек уларни фойдаланувчилар тарафидан қўлланишига ёрдам беришдир”.
Белгилаб ўтиш жоиз, 2016 йилнинг июл ойида бошланган Eurasia Mobile Challenge танлови – бу VimpelCom‘нинг Make Your Mark лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган лойиҳадир. Танловда Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Украина мамлакатларидан вакиллар иштирок этишди. Танловда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган 129 гуруҳдан 3 жамоа Евраосиё финалида иштирок этиш учун танлаб олинган эдилар – MyApteka, Fixit ва SmartUp, улар Global Mobile Challenge танловига йўлланмаларни қўлга кирита олмадилар. Танлов ҳақида қўшимча маълумот билан www.eurasiamobilechallenge.com сайтида танишиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради